Янги китоблар тақдимоти

Янги китоблар тақдимоти

Бугун туманимиздаги ахборот кутубхона марказид ва Бошқирших маданият марказида янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Яқинда Миср араб давлатидаги халқаро анжуманда иштирок қилиб, “адабиёт лауряти” адабий мукофотига сазовор деб топилган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, 1-сон умумтаълим мактаби ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Шодиябону Султонованинг “Юракка саёхат” деб номланган халқаро антологияни тақдимоти, 14-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Боғолон фарзанди Санжар Ўрозбоевнинг “Илинж тонги”деб номланган янги китоби ва Янгибозор фарзанди Озода Султоннинг “Нафис сониялар эҳсони” деб номланган китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда туман ёш ижодкорлари, шоир ва шоиралар “Ватан” хақидаги ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб берди, тадбир йиғилганларга яхши кайфият бағишлади.

Туман Маънавият ва маърифат рахбари Рахматжон Матюсупов


Июнь 14, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 643 марта