Янги давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади
Ҳукумат қарори (544-сон, 17.10.2023 й.) билан “Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.
Унга кўра, махсус ўқув курсидан ўтганлиги ҳақида сертификатга эга бўлган ва Реестрга кириш истагини билдирган жисмоний шахс (талабгор) доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz)дан руйхатдан ўтади.
Давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Н.Нуржонов
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 325 марта