Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!

Туман Истироҳат боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Руслан Жуманиязов барчани қутлуғ байрам билан табриклаб, ижтимоий –иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар самараси, қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида тўхталди.

Эл севган санъаткорлар, спортчилар, миллий маданий марказлар вакиллари чиқишларида истиқлол ва Ватан туйғуси тараннум этилди.

 

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Август 29, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 201 марта