Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти бўйича давра суҳбати ўтказилди

Тадбирда тумандаги умумий ўрта-таълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари, шифокор-ўқитувчилар иштирок этишди.

Тадбирда ҳаракатнинг ҳудудий бўлинмаси ходимлари томонидан Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, мақсадлари ва уни жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар юзасидан тақдимот қилинди.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонни кейинги 5 йилда ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида 100 та мақсадларга эришишга қаратилган ва 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган 398 та чора-тадбирлар назарда тутилганлиги, режалаштирилаётган чора-тадбирларни молиялаштиришга 2022 йилда умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард доллар миқдоридаги маблағлар ажратилиши режалаштирилганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида  “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”да таълим, соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш борасида белгилаб берилган мақсадларга алоҳида тўхталинди:

Жумладан,

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, тиббий хизматларни марказлаштириш ва аҳолини тиббий суғурталаш амалиётини жорий қилиш;

Дори-дармон ва тиббий бюмлар муомиласини тартибга солиш ҳамда аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиб бериш тизимини такомиллаштириш;

Аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм  вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш;

Олий таълим  билан қамров даражасини кенгайтириш ва таълим сифатини ошириш борасида белгиланган мақсадларга кенгроқ тўхталинди ва бу борадаги масалалар юзасидан шифокор-ўқитувчиларни қизиқтирган саволларига кенгроқ тўхталинди.

 


Февраль 11, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 649 марта