Амалий семинар ўтказилди

Семинарда маҳалла раислари ва томорқа ва ободонлаштириш бўйича раис ўринбосарлари, ҳамда ушбу маҳалладаги томорқа ер эгалари иштирок этдилар.

Ушбу семинарда уста деҳқонлар томонидан томорқада картошка, сабзи ва қовун етиштириш ва уларни парваришлаш бўйича семинар иштирокчиларига тушунтиришлар берилиб, эртанги экинлардан бўшайдиган майдонларга такрорий экин экишни ташкил қилиш бўйича ҳам маҳалла раисларининг томорқа ва ободонлаштириш бўйича маслаҳатчиларига топшириқлар берилди.

Шунингдек экинларни ўз вақтида парваришлаш ва агротехник тадбирларни бажариш бўйича тажриба алмашилди.Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари таклифи билан тумандаги маҳаллаларда ҳафтанинг ҳар жума куни томорқа ер майдонларида семинар ташкил қилиниб деҳқончилик бўйича алмашиш семинарларини ўтказишга келишиб олинди.


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши


Июнь 04, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 573 марта