Амалий семинар ўтказилди

Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги” ва “Томорқа хўжалиги” тўғрисидаги қонунлари, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, томорқадан йилига 2-3 мартагача ҳосил олиш, томорқачилик бўйича намунали маҳалла, намунали кўча, намунали хонадонларни ташкил қилиш, аҳолига имтиёзли кредитлар асосида иссиқхона қуриш, парранда етказиб бериш ва томорқаларга ишлов бериш учун мини техникалар олишга ёрдам бериш, “Томорқа хизмати” корхоналари ва “Дала дўконлари” фаолияти тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, соха мутахассислари томонидан деҳқон ва томорқа хўжаликлари ташкил этиш, юритиш хамда ривожлантириш, томорқадан самарали фойдаланиш орқали юқори даромад олиш бўйича маълумотлар берилди.

Шундан сўнг Ш.Самандаровнинг томорқасидаги иссиқхонада парваришланаётган лимон, мандарин цитрус мевалари ва помидор, бодринг экинлари семинар иштирокчиларига кўрсатилди.

Ушбу семинарда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва раиснинг томорқа, ободонлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари хамда томорқа ер эгалари иштирок этдилар.

 

Янгибозор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши

 


Май 07, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 753 марта