Якка ёлғизларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилмоқда

  1. 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов тўлаб борилади;

1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида базавий ҳисоблаш миқдорининг            15 баравари миқдорида тўланадиган компенсация жорий этилади.

Бунда, қўшимча тўлов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан пенсияларни ва нафақаларни тайинлашга масъул бўлган ташкилотга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида тақдим этиладиган маълумотлар асосида амалга оширилади.

Компенсация ва қўшимча тўловлар мазкур бандда келтирилган шахсларга, уларнинг пенсиялари ва нафақалари тўланадиган тартибда тўланади.

  1. Қўшимча тўлов ва компенсацияларни молиялаштириш қуйидагилар:

а) Пенсия жамғармаси ҳисобида турган пенсия ва нафақа олувчиларга:

қўшимча тўловлар — Пенсия жамғармаси маблағлари;

компенсациялар — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;

б) Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Олий суд, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тайинланган пенсия ва нафақаларни олувчиларга қўшимча тўловлар ва компенсациялар мазкур вазирлик ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

О.Матсафаев,

Бюджетдан 

ташқари Пенсия жамғармаси

Янгибозор туман бўлими  бошлиғи.                                              

 

 

 

 

 


Июль 08, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 769 марта