Аёлнинг жамиятдаги ва оиладаги ўрни. Очиқ мулоқот
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, ҳар қандай жамият ва давлатнинг қай даражада халқпарвар ҳамда адолатли экани унинг хотин-қизларга бўлган му-носабати ва ғамхўрлиги билан белгиланади. Шу маънода, сўнгги пайтларда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улар-нинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Маълумки, мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 50 фоизини хотин-қизлар ташкил қилади. Аёлларнинг барча соҳалардаги самарали меҳнати, айниқса, фарзандлар тарбияси, жамият ва оила ҳаётидаги улкан хизматларини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.
Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўма-клашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш соҳаларида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Туманда ўтказилган очиқ мулоқотда ҳам айнан шулар хусусида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, очиқ мулоқотда Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Ф.Рўзметова, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда тадбиркор аёллар иштирок этди. Оммавий ахборот воситлари хлдимлари томонидан берилган саволларга жавоб берилди.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 64 марта