ЯШИЛ МАКОН 2023

Жорий йилнинг 25 октябридан 1 декабригача бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсуми ўтказилиши белгиланган.

Бугун Янгибозор туманида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар иштирокида ушбу лойиҳа доирасида тадбир ўтказилди.

Унда туман ҳокими Руслан Жуманиязов сўзга чиқиб, кўчат экиш ва парваришлаш ишларини илмий ёндашув асосида ташкил этиш, табиий иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш, агротехник тадбирларни тўғри амалга оширишни такидлади.

Тадбир якунида нуронийларнинг эзгу тилаклари билан кўчат экишга киришилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Октябрь 25, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 608 марта