АҲОЛИГА ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛДИ

Мазкур фармойишга асосан туман ҳудудида аҳоли яшаш жойларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этиш бўйича ташкилий гуруҳ, озиқ-овқат маҳсулотлари сотилаётган бозор ёки савдо нуқталаридан узоқ ҳудудда жойлашган маҳалла ёки бошқа аҳоли яшаш пунткларига хизмат кўрсатувчи кўчма савдо гуруҳлари ҳамда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини таъминловчи таъминот гуруҳи тасдиқланган.

Ҳар бир савдо нуқтасига тегишли ҳудуддаги участка солиқ инспектори
ва маҳалла раислари бириктирилиб, тегишли участка солиқ инспектори ва маҳалла раиси савдо нуқтасига қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотига қанча миқдорда зарурият борлиги ҳақида кўчма савдо гуруҳи ёки таъминоти гуруҳига алоқа воситалари орқали хабар бериш тизими шакллантирилди.

Кўчма савдо ва таъминот гуруҳлари участка солиқ инспектори ёки маҳалла раиси хабарига асосан тегишли ҳудудларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилишини таъминлаш белгиланди.

Бунда, савдо нуқталарида ун, макарон, ўсимлик ёғи, гуруч, мош, шакар, туз, чой, картошка, пиёз, сабзи, тухум, карам, кўкат, томат ва консерва маҳсулотларининг доимий бўлиши алоҳида назоратга олинган.

Санитария ва гигиена талабларига риоя этилишини таъминлаган
ҳолда қўшимча равишда тез бузилувчан маҳсулотлар (сут, гўшт, балиқ
ва бошқалар
) ҳамда хўжалик моллари савдоси ҳам ташкил этилди.

Туман ҳудудидаги 28 та маҳаллаларда 1 тадан турғун шохобча ва 25 та кўчма шохобчалар ташкил этилиб, шохобчаларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда масъул ижрочилар бириктирилди.

Бундан ташқари, туманда 5 та марказлашган омборхоналар ташкил этилиб, маҳаллалардаги шохобчаларга маҳсулотларни элтувчи автомашиналар рўйхати шаклланатирилиб, ҳар бир маҳсулот турларига қараб етказиб берувчи фермер хўжаликларининг ҳам рўйхатлари тасдиқланди.

Шунингдек, туман прокуратураси фуқароларимиздан бугундан бошлаб ўзларининг кундаликларини юритишни сўрайди.

Ҳар бир фуқаро қачон, ким билан, қаерда ва қай тарзда мулоқот қилганини ёзиб бориши мақсадга мувофиқдир.

Бу маълумотлар аввало, касалликнинг олдини олиш, унинг тарқалишига чек қўйиш, пировардида минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Азиз ҳамюртлар, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинг ва уйда қолинг.

С.Гайбиев,

Янгибозор тумани прокурори


Апрель 08, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 789 марта