ЯНГИБОЗОРДА ДОН СОТИШ РЕЖАСИ ОШИҒИ БИЛАН БАЖАРИЛДИ

Маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитларига мос “Эртапишар”, “Ўртапишар” навлари нес-нобуд қилинмасдан, тез фурсатларда маълум қисми ўриб олинди. Ғалла ҳосилини йиғиштириб олишга 31та оператор, 31 отряд, 31 та комбайн жалб қилинди. Айни вақтда ғалланинг қолган қисми ҳам жадаллик билан йиғиб олинмоқда. Жорий йилнинг 22 июнь ҳолатига давлатга жами 6430 тонна товар дон маҳсулотлари топширилиб, режа 101,6 фоизга бажарилди.

Давлатга дон сотиш шартнома режаси ошиғи билан бажарилишида «Обод Нурзиё», «Омад», «Хушнуд», «Барака Балтимор», «Абдулла ота Оғабек», " Хоразм ифтихори", "Бунёд", "Соҳил"фермер хўжаликлари ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшдилар.

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Июнь 22, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 527 марта