ЯНГИБОЗОРДА ЯНГИ МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Бошқирших қишлоғида янги гўзал ва муҳташам бино “Маданият маркази” очилди. Маданият марказида асрлар давомида шаклланган бой маданий меросимиз, юксак маънавиятимизни, халқ анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг ҳаёт сифатини ва даражасини юксалтиришда барча шароитлар мавжуд. Бунда қишлоқ аҳолисига, айниқса ёшлар учун кутубхона, маънавият хонаси, шунингдек тикувчилик, тасвирий санъат ва рассомчилик, ашула, доира, рақс ва бадиий гимнастика тўгараклари ташкил қилинган. Шунингдек маданий-марифий тадбирлар, концерт дастурлари ва театрлаштирилган томошалар кўрсатиш учун 160 ўринлик томошалар залига ҳам эга. “Уйғур қурилиш сервис” қурилиш ташкилоти томонидан амалга оширилган мазкур қурилиш ишларига 3 млрд. дан ортиқ маблағ сарфланди.

Эндиликда янги ташкил этилган ушбу марказда мунтазам равишда фото ва амалий санъат кўргазмалари, халқ ижодиёти ва томоша санъати, кўрик-танловлар ва фестиваллар ўтказилади, иқтидорли ёшларни аниқлаш, рағбатлантириш ва ютуқларини тарғиб қилиш ишлари олиб борилади.

 

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Январь 10, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 907 марта