ЯНГИБОЗОРДА ҲАМ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ


Бугундан Янгибозор туманида ҳам ушбу тадбир бошланди.

Эмлаш тадбирлари тумандаги марказий поликлиникада амалга оширилмоқда.

Шифокорлар ва вакцинаторлар томонидан фуқароларга вакцина қабул қилгандан сўнг нималарга эътибор бериш кераклиги тўлиқ тушинтирилмоқда.

Режага кўра 65 ёшдан ошган фуқаролар ва тумандаги тиббиёт ходимлари вирусга қарши эмланади.

Бу ҳақида батафсил ёритиб борамиз, бизни кузатиб боринг.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Апрель 08, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 681 марта