ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИГА КОМПЬЮТЕР ТЎПЛАМЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Янгибозор туманига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган компьютер жамланмалари етиб келди.

Тумандаги 7 та умумий ўрта таълим мактабига 112 дона компьютер (Моноблок) жиҳозлари топширилди.

Ўқув компьютер синфлари тўпламларидан компьютер ўқув ускуналарига эҳтиёжи мавжуд бўлган умумтаълим мактабларида хорижий тил ва информатика фанларини мукаммал ўргатиш учун дарс жараёнида ҳамда дарсдан ташқари ташкил этиладиган тўгаракларда доимий фойдаланиш кўзда тутилган.


Октябрь 12, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 156 марта