ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДА “МАҲАЛЛАЛАРДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАФТАЛИГИ”
Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан маҳалла институтининг жамиятда барқарорлик ва тотувликни таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларида ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Айни пайтда, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 2 мартдаги “Маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни билан 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни деб белгиланган.
Ушбу байрамни кенг нишонлаш ва юқори савияда ўтказиш, шунингдек “Маҳалла – жамиятнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси” деган ғоя остида жорий йилнинг 22-28 март кунлари умумхалқ байрами – Наврўзнинг азалий анъаналарига ҳамоҳанг тарзда барча ҳудудларда “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги”ни юқори савияда ташкил қилиш белгиланди.
Шу муносабат билан, “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги” доирасида ўтказиладиган тадбирлар Календар режасига асосан, бугун 25 март куни туманнинг “Янги ёп” маҳалласи ҳудудидаги Янгибозор касб-ҳунарга ўқитиш марказида маҳаллалардаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қилар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ишсиз аъзолари ҳамда бошқа ишсиз фуқаролар иштирокини таъминлаган ҳолда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва ҳунармандлар томонидан тайёрланган миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинди.
Ўтказилган меҳнат ярмаркаси ва ҳунармандлар томонидан тайёрланган миллий маҳсулотлар кўргазмасида 182 нафар ишсиз фуқаролар иштирок қилишди.
Меҳнат ярмаркаси орқали касбга ўқиш истагида бўлган 24 нафар, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 22 нафар фуқаронинг рўйхатлари шакллантирилди. 3 нафар фуқарога бўш иш ўрни бўйича йўлланма берилди.
Бундан ташқари, хорижий давлатлардан қайтган 32 нафар фуқарога касбга қайта ўқитиш бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди. Ҳунармандлар томонидан тайёрланган миллий маҳсулотларга қизиқиши бўлган 8 нафар фуқаро “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича темирчилик, тўқувчилик ва пойабзал таъмирлаш йўналишлари бўйича ҳунармандларга шогирдликка истак билдирди.
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 812 марта