ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Уктам Қурбонов Қўчқарович иштирокида йиғилиш бўлди. Йиғилишда Феруза Рўзметова Мадаминовна Янгибозор тумани ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ф.Рўзметова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар туман хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.
Шу билан бирга йиғилишда Янгибозор туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосарлари ҳам тайинланди. 
Бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига Жавҳар Эшчанова Атахоновна ҳамда бўлим бошлиғи ўринбосарлари лавозимига Камолбек Адамбаев Айбекович ва Анвар Каримов Рийимбоевичлар тайинланишди. Йиғилишни туман ҳокими Ўктам Машарипов бошқариб борди. 

 

 

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Февраль 24, 2020 - Автор: Umida Nurmetova