ЯНГИБОЗОР ТУМАНДА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ САЙЛОВИ ДАВОМ ҚИЛМОҚДА

Шу кунгача 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларида овоз бериш жараёнлари қонунчилик талабларига асосан ўтказилиб, блютенларни ҳисоблаш шаффофлигини таъминлаш мақсадида аҳоли вакилларининг жарарёнларда иштирок этишлари учун шароитлар яратилди.

Бугун туманнинг Ҳамид Олимжон, Манғитлар, Навбаҳор, Катли маҳаллаларида маҳалла раислиги (Оқсоқоли) учун сайловлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси, сенатор Б.Тожиев ва Сайлов жараёнларида туман комиссияси аъзолари иштирок этишиб, жараёнларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини бевосита кузатиб боришди.

Фотолавҳада “Ҳамид Олимжон” маҳалласида ўтказилган сайлов жараёнлари


Май 18, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 536 марта