ЯНГИБОЗОР ТУМАН БОШ ВАЗИР ҚАБУЛХОНАСИ: МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА
Шундан 1 та мурожаат COVID-19 короновирус пандемиясига оид бўлиб, Янгибозор туманидаги “А Камолиддан А” фермер хўжалигининг ҳисоб-рақамига банк томонидан қўйилган инкасса топшириқномаси қайтариб олишга амалий ёрдам кўрсатилиб, масала ижобий ҳал қилинди. Бундан ташқари “Маржано Дурдона Висолбек” оилавий корхона “Хар бир оила тадбиркор” дастури орқали кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилиб, 30 миллион сўм кредит ажратилиб, масаласи ижобий ҳал қилинган. Туманимизда тадбиркорлар томонидан кредит масалалари бўйича кўплаб этирозлар бўлаётганлиги сабабли туманимиздаги тижорат банкларига огоҳлантириш хатлари берилди.
Шунингдек, туманимиздаги тадбиркорларни тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда тўсқинлик қилаётган сабаблар ва мавжуд тизимли муаммоларни (Банк кредити, каммунал тармоқларга уланиш, ер ажратилиши,солиқ соҳаси ҳамда) кўриб чиқиб ижобий хал қилишда, хамжихатликда ишлаш учун хамкорликни таклиф қиламиз. Республикамиз ҳудудидаги COVID-19 короновирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинганлигини инобатга олиб тадбиркорларимизга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида уйда ўтирган ҳолда
- электрон тарзда «business.gov.uz» ягона интерактив портали;
- Call-center хизмати (қисқа 1100 ёки 71-211-0000 телефон рақамлари);
Янгибозор туманидаги Бош вазир қабулхонасининг 62-41-94-167 телефон рақами орқали қабул қилади.
Мурожаатларингиз тегишли ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилиши таъминланади ва ҳал этиш чоралари кўрилади.
П.Махмудов, Янгибозор туман Бош вазир қабулхонаси мудири
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 1065 марта