ЯНГИ ТАШАББУСЛАР-ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТАДИ

Камбағалликни бартараф этишнинг тўғри ва энг самарали усули аҳоли бандлиги даражасини оширишдир. Одамлар учун уларга муносиб ва даромади юқори иш ўринларини яратиш мақсад сари дадил қадамдир. Бунинг учун қишлоқ жойларда тадбиркорлик учун шарт-шароитлар, қулай муҳит яратиш керак. Президентимиз таъбири билан айтганда, камбағалликни камайтириш — бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий, ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, демакдир.
Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Гулсара Қурбонбоева ташаббуси билан айнан ана шу масалаларнинг ечимини топиш, бу борада айниқса ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касбга йўналтириш, турмуш даражасини кўтариш, оилавий шароитини яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, ижтимоий кўмакка муҳтож аёлларнинг иш бандлигини расмий ташкил этиш каби чораларга алоҳида аҳамият қаратилди. Хусусан, Янгибозор туманининг Оёқдўрман қишлоғидаги “Халқобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Назокат Бобожоновага оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйишда амалий кўмак берилди. Бу орқали Н.Бобожонованинг иш бандилиги таъминланди. Назокат Бобожонова боқувчисини йўқотган, икки фарзанди билан турмушнинг оғир синовларини бошдан кечираётган аёл. Бир фарзанди ногирон. Опанинг имкониятлари, шароитлари ўрганилиб, уйига нонвойлик қилиши учун маҳалладаги саҳоватпеша инсонлар ёрдамида тандир қуриб берилди. Оилавий тадбикор сифатида ДХА дан бандлик субсидиясидан фойдаланиб, рўйҳатдан ўтказилди. Эндиликда у ҳам уйида ногирон фарзандига қарай олади, ҳам нон ёпиб, оиласига даромад киргизади. Туман ҳокими Ў.Қурбанов томонидан тадбиркорлигини йўлга қўйиб олиши учун 10 қоп ун ва нон учун керакли бўлган маҳсулотлар етказиб берилди ва Ўктам Қурбонов опанинг биринчи буюртмачиси бўлди.
-Менга қилинаётган бу ишлардан мамнунман. Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими масъуллари келиб, ана шу таклифни беришганида, уддалай олмасам керак деган ўй мени чўчитти. Лекин уларнинг кўмаги ёрдамида барчаси ўз қўлимда эканлигига амин бўлдим. Мана биринчи буюртмани ҳам олдим. Оилавий тадбиркорлигимни йўлга қўйиш орқали хонадоним даромадини ошираман,-дейди Назокат Бобожонова.
Назокат Бобожоновага Президентимизнинг камбағал фуқароларни камбағалликдан чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган субсидиялари орқали иссиқхона ҳам қуриб берилди. Ҳозирги кунда иссиқхонада помидор, бодринг кўчатлари бўй чўзиб турибди. Бу каби акция туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом қилмоқда.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 956 марта