ЯНГИ ЙИЛ – ЯНГИ ОРЗУЛАР

Янги йилни барчамиз интизорлик билан кутамиз. Болаликдан янги йил байрами мўжизалар олиб келувчи, янги қувончлар, янги орзулар олиб келувчи байрам сифатида хотирамизда қолган.

Туман марказидаги истироҳат боғида ўрнатилган янги йил арчаси атрофида байрамга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Холметов сўзга чиқиб, туман ҳокимининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Ўтаётган йилда туманда амалга оширилган ишлар, эришилган муваффақиятларга тўхталди. Шунингдек янги кириб келаётган йилда олдинда қилиниши  лозим бўлган ишлар, мақсад ва режаларнинг амалга ошишида барчага куч-ғайрат, шижоат тилади. Янги йил билан туман аҳлини муборакбод қилди. Шундан кейин байрам муносабати билан тайёрланган бадиий қисм дастури намойиш қилинди.

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Декабрь 29, 2019
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 4325 марта