ЯНГИ ЁП МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ХИЗМАТ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Очилиш тадбирида туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Рўзметова ва маҳалла фаоллари иштирок қилди.

Ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда юртимизда маҳалла институти фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда унинг ўрни ва ролини янада ошириш, бу борада соҳа ходимларига зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.Ушбу янги бинода маҳалла ходимларининг самарали фаолият юритишлари учун барча шароитлар яратилган.

 

Янгибозор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати


Июнь 04, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 779 марта