30 нафар ёш халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши депутатларига бириктирилди

Бугун Халқ депутутлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашида Ёшлар парламенти вакиллари мактаби фаолиятини такомилаштириш ва уларнинг халқ депутатлари туман Кенгаши билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш тўғрисида масала ҳам кўрилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тавсия этилган ёш, фидойи ва шижоатли ёшларни халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши депутатларига бириктириш бўйича таклиф маъқулланиб, тасдиқланди. Муҳокама доирасида ЮНИСЕФ нинг Юксалиш Умуммиллий Ҳаракати, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда "Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув ташаббуси" лойиҳаси доирасида кўзда тутилган масалалар бўйича сўз борди.

Сессияда Юксалиш Умуммиллий Ҳаракатининг вилоят бўлинмаси раҳбари С.Абдикаримова иштирок қилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Октябрь 25, 2022 - Автор: Umida Nurmetova