3 декабр - Халқаро ногиронлар куни кенг нишонланди

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, уларга таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда. Давлатимиз томонидан халқимизга хос бўлган меҳр-шафқат ҳамда эзгулик туйғуларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг муҳим эҳтиёж ва талабларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

        Туманда ҳам ногиронларни ҳимоя қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилаётир.

32  нафар ёшларимиз уйларида таълим-тарбия олмоқда. Уларнинг тўлақонли таълим олишлари учун етарли шароит яратилган. Бир қанчаси компьютер жамланмаси билан таъминланган. Ўқувчиларга малакали педагог кадрлар таълим-тарбия бериб келмоқдалар.

      Ногиронликнинг олдини олиш, уни тўғри белгилаш, реаблитация қилиш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси, пенсия жамғармаси, бандликка кўмаклашиш ва  аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Бу борада туман ногиронлар жамияти ҳам муайян ишларни амалга ошириб, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаб келаяпти.

     Туманда 1529 нафар ногиронлар ва 343 нафар 16 ёшгача  бўлган болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади. Уларнинг ижтимоий муҳофазаси, тиббий таъминоти доимо диққат-эътиборда.

Жорий йилда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 2 нафар ногронлиги бўлган фуқароларга янгидан уй-жой қуриб топширилди.  1 нафарига уй-жой тўловининг бошланғич бадал пули тўлаб берилди, 5 нафарининг уйи тўлиқ таъмирлашда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

 


Декабрь 03, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 594 марта