250 та хонадонга ёрдам кўрсатилди

Тинч ва осойишта ҳаётни қадрлаш, оила ва маҳаллаларда, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар туманнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.

Туман ҳокимининг ташаббуси билан Муборак Рамазон ойи муносабати билан “Хоразм фахри” уруғчилик кластери томонидан тумандаги ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган 250 та хонадонга 25 тонна буғдой, 25 тонна шоли, 3 минг литр ёғ тарқатилди.

Маҳалла раислари бошчилигида ҳар бир хонадонга маҳсулотларнинг етказилиши таъминланди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Апрель 01, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 300 марта