2020 йил учун Янгибозор туман маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

 

 

 

 

 

 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши

ҚАРОРИ

 
   

 

 

18 декабр 2019 йил

IV-2-сон

Янгибозор шаҳарчаси

 

                                                                                  

2020 йил учун Янгибозор туман маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимовчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлар кенгайтирилди.

Қонуннинг 18-моддасига асосан, 2020 йил учун туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Хоразм вилоят Янгибозор туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги
    “2020 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 52-209-сон қарорига мувофиқ, 2020 йилги Янгибозор туман маҳаллий бюджетига вилоят бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 23,7 млрд.сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Қонуннинг 19-моддасига асосан қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

  1. Хоразм вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги
    “2020 йил учун Хоразм вилоятининг маҳаллий бюджети тўғрисида”ги
    52-209-сонли қарорининг 4-иловасига асосан қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ва туман бюджети ўртасида тақсимланади:

юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага беришдан тушадиган даромадлар;

айланмадан солиқ.

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.

  1. Қонуннинг 21-моддасига асосан, туман маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги орқали (ушбу муассасаларнинг тўртинчи гуруҳ харажатлари туман бюджети ҳисобидан амалга оширилади);

б) туман бюджетидан:

фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

давлат санитария-эпидемиология назорати марказини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

  1. 2020 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
    1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
  2. Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари
    2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари
    3-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  4. 2020 йил учун туман бюджети заҳира жамғармаси ҳажми бюджет умумий харажатларининг 1,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгилансин.

Туман ҳокимлиги заҳира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. 2020 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорилари йиллик иш хақи ва ягона ижтимоий тўлов миқдорларидан вилоят бюджетидан ажратилган трансфертнинг 50 фоизи айирилгандан қолган маблағнинг
    2 фоизи миқдорида белгилаш юзасидан Ўзбекистон Респубикаси Президенти қарори лойиҳасида назарда тутилаётганлигини инобатга олиб туман бюджети 2020 йил учун айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 535,0 минг сўмга белгилансин.
  2. Туман ҳокимлиги:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар шаҳар ҳокимининг таклифига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиш мақсадида қабул қилиниши белгилансин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритсин.
  2. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Халқ депутатлари туман Кенгашига киритилишини таъминласин.
  3. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун Халқ депутатлари туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
  4. Бюджетдан маблағ олувчи муассаса ва ташкилотлар тизим ташкилотлари учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни амалдаги қонунчилик талаблари асосида мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш;

тизим бўйича ҳар бир бюджет ташкилотлари раҳбар ходимларини мазкур масалада шахсий масъулияти ва жавобгарликларини белгилаш;

бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ҳамда ўғирлик ва камомадларини олдини олиш борасида доимий тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан тизимли ишлар ташкил этиш вазифалари топширилсин.

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин.

  1. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  2. Республика вазирлик ва идоралари, шу жумладан вилоят бошқарма ва ташкилотлари Ишчи гуруҳлари томонидан туманда ўтказиладиган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тузилаётган “Йўл харита”лари, баёнлари билан тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди.
  3. Мазкур қарор “Янгибозор кўзгуси” газетаси саҳифасида ҳамда туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Халметов ҳамда халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Рўзметова) зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари тумани
Кенгаши раиси, туман ҳоким
и                                  У.Машарипов      


Декабрь 28, 2019
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 801 марта