16-сон мактабда кўклам нафаси
Тумандаги 16-сонли мактабда бу ишлар авжида. Туман ҳокимининг ташаббуси билан, мактаб ёнидан ўтган заҳкаш 200 м қазилиб, мактаб томорқасини суғориш учун 25 метр узунликдаги труба ташлаб берилди. Саккиз йилдан буён мактаб ҳудудидаги ерларни заҳкаш суви орқали суғориб келишгани, эндиликда бу муаммо ўз ечимини топганидан хурсанд мактаб ходимлари ўз миннатдорлигини билдиришди. Мактабга кириб борар экансиз, мактаб ҳовлиси тоза, сувлар сепилган, манзарали ва мевали дарахтлар экилган. Барча бирдамликда баҳорга, Наврўзи айёмга тайёргарликни бошлаб юборишган.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Март 10, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 823 марта
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 823 марта