1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Туманда 1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Байрам тадбирига таълим тизимида фаолият олиб бораётган илғор ўқитувчи ва мураббийлар таклиф қилинди.

Туман ҳокими Руслан Жуманиязов тадбир қатнашчиларини сана муносабати билан қизғин табриклаб, бир гуруҳ фидойи устозларга фахрий ёрлиқ ва байрам совғаларини топширди.

Санъат усталари ижросидаги концерт дастури тадбирга ўзгача файз киритди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Сентябрь 30, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 176 марта