"Ҳарбий ватанпарварлик фестивали"

Фестивалнинг тантанали очилиш маросимида Янгибозор туман ҳокими ўринбосари Ж. Холметов сўзга чиқиб бутун юртимиз бўйлаб давом этаётган ушбу тадбирларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Ҳарбий хизмат – ҳар бир йигит учун муқаддас бурч, Ватан ҳимояси юксак шараф эканини таъкидлади.

Майдон узра янграган ҳарбий оркестр жамоаси ҳамда аскар ўғлонларнинг шаҳд билан қадам ташлаб чиқишлари ёшлар қалбига ўзгача ғурур ва ифтихор баҳш этди.

Фестивал давомида ташкил этилган турли спорт мусобақалари чинакам рақобат баҳсларига айланиб кетди. Беллашувларда ғолиб бўлган иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тағдирландилар.

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Октябрь 19, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 635 марта