"Зулфия” номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлиш истагида бўлган иқтидорли хотин-қизлар диққатига!

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига тақдим этиш бўйича тегишли йўриқномага кўра, Тавсия этиладиган номзодларга ватанпарварлиги, маънавий етуклиги, аъло ҳулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари, шунингдек, Ватанимиз тарихи, миллий алломаларимиз ва жаҳон маданияти меросини яхши эгаллаганлиги билан ажралиб туриши каби умумий талаблар қўйилади. Шунингдек, талабгорлардан - сиёсий-ижтимоий ҳаётда фаол, ташаббускор бўлиши; танлаган соҳасида Республика ҳамда халқаро миқёсдаги танловлар ва тадбирларда ютуқларни қўлга киритган бўлиши, хорижий тилларни билиши, етакчилик ва нотиқлик қобилиятларига эга бўлиш ҳам талаб этилади. “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти номзодлари Адабиёт, Санъат, Фан, Таълим, Маданият, Спорт ва Жамоатчилик каби йўналишлар бўйича тегишли мезонлар асосида баҳоланади. Мазкур танлов 3 босқичда Мактаблар, лицей ва коллежларда ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, илмий тадқиқот муассасалари илмий кенгашлари, вилоят бошқармаларида ўтказилади. “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига номзодлар ҳужжатлари Янгибозор туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган комиссия томонидан 2021 йил 30 октябрига кадар қабул қилинади. Белгиланган муддатларда ҳудудий масъулларга тақдим этилган ҳужжатлар расмийлаштирилади.


Октябрь 25, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 504 марта