“Замонавий беш кураш”, “Улоқ-кўпкари” ва “От пойгаси” мусобақалари ўтказилди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан, 30 август куни Хоразм вилоятида от спортининг “Замонавий беш кураш”, “Улоқ-кўпкари” ва “От пойгаси” мусобақалари ўтказилди. Мазкур мусобақада Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари қаторида вилоятнинг Янгибозор тумани ҳамда Қорақалпоғистондан ташриф буюрган 100 га яқин ёш чавандозлар, шунингдек 600 га яқин ёшларнинг томошабин сифатида иштирок этиши, Хоразм вилоятида ҳам ушбу спорт турларини ривожланаётганидан далолат беради.


Август 31, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 526 марта