ЯНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

Боғолон қишлоғи “Катли” маҳалласида янги қуриб битказилган 28-мактабгача таълим муассасаси тез фурсатда фойдаланишга топширилади. Туман ҳокими Ў.Машарипов мазкур МТТ да бўлиб, муассасани ишга тушириш бўйича керакли кўрсатмаларини берди.
28-МТТ 140 ўринга мўлжалланган бўлиб, эндиликда маҳалладаги боғча ёшидаги болалар янги ва замонавий типда қурилган, жиҳозланган бинода таълим-тарбия олади. Шунингдек Ў.Машарипов мутасаддиларга энг аввало, муассасага маҳалладаги мутахассисларни жалб қилиш, мавжуд иш ўринларига қабул қилиш бўйича алоҳида топшириқлар берди. Шу куннинг ўзида бинода ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича керакли ишлар амалга оширилмоқда.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Декабрь 09, 2019
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 693 марта