“Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” Республика танловининг туман босқичи ўтказилди

Танловда 3 йўналиш бўйича 15 ёшдан катта 55 нафар иштирокчилар қатнашишди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан иштирокчилар билан ўтказилган суҳбатлар ва уларнинг ижодий ишларини ўрганиш натижасида тасвирий ва амалий санъат йўналишида 6-сон умумтаълим мактабининг ўқувчиси Тўлиева Рухсора Йўлдошбой қизи, адабиёт ва публицистика (назм, наср ва публицистик материаллар) йўналиши бўйича 14-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Ўрозбаев Санжар Қадамбой ўғли, миллий мақом ва миллий эстрада йўналишида 13-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Тажибаев Суҳбатжон Музаффарович ҳамда 5-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Йўлдошев Умрбек Хушнуд ўғли фахрли 1-ўринни эгалладилар.

Тадбир ташкилотчиси – туман маънавият ва маърифат маркази томонидан иштирокчиларнинг барчасига ташаккурнома ва эсталик совғалар топширилди.

 


Ноябрь 22, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 486 марта