“Ватан тақдири менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Семинарда 45 нафар фаол ва иқтидорли ёшлар, ўқувчилар, уюшмаган ёшлар иштирок қилишди. Семинар-тренингда туман Адлия бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари қатнашдилар.

Семинар давомида ёшларга ватанпарварлик туйғуси, ҳозирга кунда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар ҳақида фикрлар билдирилди.“Ёшлар дафтари” ҳақида, ушбу дафтарга киритилган ёшларга берилган имкониятлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

Ёшларга “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

 

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

 


Июнь 04, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 655 марта