Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 30 йиллиги муносабати билан Янгибозор туман ҳокимлиги расмлар танловини эълон қилади!

Танловда 30 ёшгача бўлган барча ёшлар ўз ижодий ишлари билан иштирок қилишлари мумкин. Ижодий ишлар 17 ноябрь соат 19:00 га қадар @TumanHokimligiMurojaatbot га исм-фамилия, мактаб(иш жойи) билан жўнатилиши лозим. Кечиктирилган ва танлов мавзусига мос бўлмаган материаллар қабул қилинмайди! Ғолиблар 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирида тантанали тарзда тақдирланади.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Ноябрь 15, 2021 - Автор: Umida Nurmetova