“Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди

Тадбир давомида сўзга чиққан кекса авлод фаол вакилларидан Ж.Ўтамов, С.Хайитбаев, А.Ўрозов, Р.Шержанов, Д.Рамазановалар ўрта ва ёш авлодга ўзлари ишлаб ўтган давр муҳити, қийинчиликлари, шароитлари ҳақида гапириб, Янги Ўзбекистонимизда ишлаш, тадбиркорлик қилиш, ўқиш истагидаги ҳар бир инсонга яратилаётган имкониятларга ҳавас қилишлари, ушбу имкониятлар қадрига етиш ва улардан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида гапирдилар.


Шунингдек, сўзга чиққан ўрта авлод вакиллари ва ёшлар бу каби тадбирлар кўплаб ташкил қилиниши таклифини билдириб, бундай тадбирлар ёшларга кекса авлод вакилларининг ибратли сўзлари жонли мактаб вазифазини ўташини билдирдилар ва ўзлари эришган ютуқлар, амалга ошираётган ишлари ҳақида сўзладилар.

Тадбирга туман маданият бўлими хонандалари томонидан куйланган жўшқин куй-қўшиқлар иштирокчиларга янада файз ва кўтаринкилик бағишлади.

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Август 10, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 2133 марта