“Уч авлод учрашуви”
Тадбирга узоқ йиллар эл-юрт учун самарали хизмат қилган меҳнат фахрийлари, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар таклиф этилди.
Учрашувда туман ҳокими Ў.Қурбанов иштирок қилди.
Тадбир ўтказилган жой уч авлод вакилларининг ўзаро муносабатларини акс эттирувчи баннерлар билан безатилиб, байрамона шукуҳда ташкиллаштирилди.
Сўзга чиққан меҳнат фахрийлари Давлатбой Матсапаев, Омонбой Қурбониёзов, Дурдона Рамазанова, Ўғилжон Нурметовалар бугунги тинч ва осойишта малакатимизда амалга оширилаётган ижобий ишлар, айниқса сўнги беш йилликдаги давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган мислсиз ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида гапириб, бунинг қадрига етиш кераклигини, ўзи фаолият юритган даврларда бошидан кечирган қийинчиликларни мисоллар билан келтириб, бугунги кунгимизга шукроналик келтиришимизни, бугунги ёшларга бор куч ва имкониятлардан кенг фойдаланиб биргаликда ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.
Учрашув сўнгида иштирокчиларга маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 742 марта