“U-Report” лойиҳаси Янгибозорда

Ушбу интерфаол восита йигит-қизларнинг долзарб масалалар, ташаббуслар ҳақидаги фикрларини ўрганишга ва шу орқали уларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнига, ёшлар ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг янада ҳамкорлигига хизмат қилади. “U-Report” платформаси хизматларидан дунёнинг элликка яқин мамлакатида фойдаланилади.

Хусусан, жорий йилнинг 22 санасидан  Янгибозор туманининг умумтаълим мактаблари ҳамда коллеж-техникумларида Янгибозор тумани ҳокимлиги кўмаги остида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти худудий бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги худудий бошқармаси билан ҳамкорликда “U-Report” платформаси тақдимотлари ва волонтёрлар гуруҳлари учун семинарлар ташкил этилмоқда. Тадбирларда тумандаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўқувчи ва талабаларни қамраб олиш режалаштирилган.

Жумладан бугун “U-Report” лойиҳаси доирасида тумандаги маҳаллий ҳокимят вакиллари, умумтаълим мактаблари, коллеж-техникумлари директорлари, ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёшлар иштирокида учрашувлар, семинар-тренинглар ташкил этилди.


Ноябрь 23, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 289 марта