“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЖАРАЁНИДА ИШТИРОК ЭТИНГ

Энди ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади.

Молия вазирлиги томонидан олиб борилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2 масумига жорий йилнинг 15 июлидан старт берилади.
Жараёнда иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизнинг эҳтиёжларингизни акс эттирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин.

Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг openbudget.uz “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.
Портал орқали Рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз исм-шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси ўзингиз доимий ишлатадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз лозим бўлади.

Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш;
Ёритиш тизимини яхшилаш;
Ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфальт ётқизиш;
Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;
Жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш.

Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг
Муаммоларни ҳал этиш энди ўз қўлингизда.


Июль 14, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 587 марта