ТАДБИРКОРЛАРГА ЕР МАЙДОНЛАРИ, БИНО-ИНШООТЛАРИ ОЛИШ ҲАМДА ТАШҚИ МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИГА УЛАНИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаш тириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 20 апрель ПҚ-3677-сон қарорига асосан 2018 йил
1 июлдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилади ва давлат мулкини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали харид қилиш тартиби:

«E-IJRO AUKSION» очиқ электрон аукционларда иштироқ этиш учун Сиз қуйидаги ҳаракатларни амалга оширишингиз зарур:

1-қадам. Очиқ электрон аукционлар сайтига кириш, қоидалар билан танишиш, рўйхатдан ўтиш, аккаунтни активлаштириш, банк орқали депазит ҳисоб варағини тўлдириш(СТИР орқали), давлат хизматлари марказидан электрон рақамли имзо олишга ариза бериш, электрон рақамли имзо учун операторга мурожат қилиш ва Е-imzo дастурини юклаб олиш ва ўрнатиш.

2-қадам. Ўтказиладиган электрон савдо рўйхатидан керакли лотни танлаш, давлат активини кўздан кечириш, закалат пулини тўлаш (Ер участкасининг умумий қийматининг 50% миқдорида), электрон савдода қатнашиш учун аризани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юбориш.

3-қадам. Танланган лот бўйича электрон савдода қатнашиш, таклиф қилинган нархни тасдиқлаш ва аукционда ғолиб бўлиш.

«E-IJRO AUKSION»нинг ягона электрон савдо майдончасида ўтказиладиган электрон аукционларда ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги қошида “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилади.

Мол-мулк қиймати бўйича тўловни 5 иш куни ичида тўлиқ амалга ошириш лозим. 1-қадам фойдаланувчини рўйхатдан ўтказиш учун 1 маротаба (депазит ҳисоб варағини тўлдиришдан ташқари). Рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга сайтдан тўлоқонли фойдаланиш имкониятини яратади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида “1 сўм” қийматда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан ҳамда харид қийматида “e-ijro auksion” электрон-онлайн аукцион савдо майдончасида савдоларда турган давлат активларини харид қилиши мумкин.

Ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш - Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади.

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган. Жумладан, мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилган.

Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;

Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ.

 

ХОРАЗМ КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИДА

 ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 06 февралдаги “Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3513-сонли қарорига асосан Хоразм вилоятида 6 та фаолиятсиз корхоналарнинг 18,0 гектар (шундан қурилиш ости 41 668,0 кв.м.) ер майдонида кичик саноат зоналари ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президент ушбу қарорининг иловасига мувофиқ қуйидагилар белгиланган.

  • Хоразм вилоятида ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида ташкил этилаётган кичик саноат зоналари рўйхатлари;
  • Инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ва янги иш ўринларини яратган ҳолда «нол» қиймати бўйича танлов асосида сотилиши лозим бўлган, фойдаланилмаётган ҳамда қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектлари рўйхатлари;
  • Кейинчалик самарали фойдаланилиши учун давлат бошқаруви органларига тезкор бошқариш ва бошқа ташкилотларга беғараз фойдаланишга топшириладиган давлат мулки объектлари рўйхатлари аниқ белгилаб берилган.

Ундан ташқари, кичик саноат зоналари иштироқчиларига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан кредит линияси очилган бўлиб, импорт асбоб ускуна сотиб олиш учун чет эл валютасида имтиёзли кредит ажратиш назарда тутилган.

Кичик саноат зонаси иштирокчиси бўлиш истагини билдирган тадбиркорлик субъеклари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
31 декабр кунги “Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тўгрисида”ги қарорига асосан Хоразм вилояти Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Маъмурий Кенгаши танлов савдосида қатнашади. Танлов савдосига давлат рўйҳатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси хамда аниқ инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлари белгиланган бизнес режа иккита нусҳада тақдим этилади

Маъмурий Кенгаш хулосасига кўра ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъектлари билан узоқ (беш йил) муддатга ижара шартномаси тузилади.

Вилоятда кичик саноат зоналари дирекцияси тасаруффида бугунги кунда 42 та фойдаланилмаётган бўш бино ва ер майдонлари мавжуд.

Бугунги кунда Хоразм кичик саноат зоналари худудларидаги
75 та лотга 59 та лойиҳа жойлашган, улар жами 105,8 млрд.сўм инвестиция  киритиши ва 1319 та янги иш ўринлари яратиши режалаштирилган.

Бугунги кунда қуйидаги 42 та лот бино ва бўш ер майдонлари мавжуд ва ўз эгаларини кутмоқда:

  • Урганч тумани Ғойбу қишлоғи Тандирчи маҳалласида собиқ Пиво заводи бино ва иншоатлари негизида ташкил этилган кичик саноат зонасиги лотлар;
  • Хазорасп тумани Питнак қишлоқ участка шифохонаси бино ва иншоатлари негизида ташкил этилган кичик саноат зонаси лотлар;
  • Шовот тумани собиқ “Шовот подшипник” МЧЖ бино ва иншоатлари негизида ташкил этилган кичик саноат зонаси лотлар;
  • Хива тумани Заунгур қишлоғида жойлашган “Жанубгазкурилиш” унитар корхонаси бино иншоатлари ва ер майдонлари негизида ташкил этилган кичик саноат зонасидаги лотлар мавжуд.

Экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик суьъектларига беш йил муддатга “ноль” қийматда ижарага бериш, шунингдек, тадбиркорлик субъекти томонидан бизнес режада кўрсатилган параметрлари беш йиллик ижара жараёнида тўлиқ сақланган тақдирда ушбу объектни хусусий мулк қилиб бериш назарда тутилган.

Танлов савдосида қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларини қизиқтираётган саволлар ва маълумот олиш учун Хоразм кичик саноат зоналари дирекцияси Давлат унитар корхонасига мурожаат қилишлари мумкин.

 

“ҲАЗОРАСП” ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИДА

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли Фармонига асосан Хоразм вилоятининг ишлаб чиқариш ҳамда ресурс салохиятидан самарали фойдаланган ҳолда импорт ўрнини босувчи экспортбоб маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида “Ҳазорасп” ЭИЗ ташкил этилган.

“Ҳазорасп” ЭИЗ ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини хар томонлама қўллаб қувватлаш учун имтиёз ва преференциялар яратилган.

Хусусан, мухтарам Презедентимизнинг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли Фармонига асосан ЭИЗ иштирокчилари:

Ер солиғидан;

-      Даромад солиғидан;

-      Юридик шахслар мулк солиғидан;

-      Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловидан;

-      Бўшаб қоладиган маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник, технологик қайта жиҳозлаш, кенгайтириш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашё ва материаллар харид қилишга мақсадли йўналтирган ҳолда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ҳамда бутловчи буюмларни, маҳсулот экспорт қилинганда вужудга келадиган қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси қайтарилмаслиги ҳуқуқи билан божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

-      Мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг товарлар рўйхатини комплекс экспертиза қилиш натижалари бўйича ижобий хулосаси бўлган тақдирда четдан келтириладиган қурилиш материалларини божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) озод этилганлар.

Мазкур фармонга асосан келтириб ўтилган имтиёзлар ЭИЗ иштирокчиларига киритилган инвестициялар миқдорига мутаносиб равишда 3 йилдан 10 йилгача жумладан:

- 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга;

- 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга;

- 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга;

- 10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари қўлланган ҳолда — 10 йил муддатга тақдим этилиши белгиланган.

Шунингдек, ЭИЗ иштирокчилари экспортга йўналтириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан ЭИЗ фаолияти давомида (30 йилгача) озод этиладилар. 

Бундан ташқари, ПФ-4931-сонли Фармонга асосан ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган барча турдаги зарурий инжинерлик-коммуникация тармоқлари республика ва ҳудудий даражадаги масъул ташкилотлар томонидан ЭИЗ иштирокчиларининг ишлаб чиқариш ҳудудигача бепул олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3175-сонли ва 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3513-сонли қарорларига асосан “Ҳазорасп” ЭИЗ иштирокчилари учун тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан жами 150,0 млн. доллар миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

Шу билан бирга, ЭИЗ ҳудудига инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори ва мухтарам Президентимизнинг 2018 йил  21 декабрдаги ПФ-5600-сонли Фармони билан билан белгиланган тартибга асосан амалга оширилади.

“Ҳазорасп” ЭИЗ Дирекцияси” ДУК томонидан ЭИЗ ҳудудида лойиҳа амалга оширадиган тадбиркорлик субъектларига хар томонлама ьарча зарурий ёрдам кўрсатилишини маълум қиламиз.

 

АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДАН
РУХСАТ ОЛИШ ТАРТИБИ

Ҳозирги кунда юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолияти объектларини лойихалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи, лойиха смета ҳужжатлари тайёрлаш, архитектура қурилиш ташкилотларидан рухсатнома олиш, объектларни ташқи мухандислик коммуникация

улаш масалалари Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори талаблари асосида хизмат кўрсатилмокда. Жумладан, мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ - Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

3-иловасига мувофиқ - архитектура-режалаштириш топширигини ишлаб чикиш буйича давлат хизматлари кўрсатиш;

4-иловасига мувофиқ - лойиха-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вактда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнгин хавфеизлиги буйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади.

Туман ва шаҳар қурилиш бўлимлари томонидан мазкур қарорнинг қуйидаги иловаларига асосан хизмат кўрсатилмоқда:

2-иловасига мувофиқ - объектни кайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш буйича давлат хизматларини кўрсатиш;

6-иловасига мувофиқ - якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) лойиха-смета ҳужжатларини келишиш буйича давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда.

 

АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЖАЛБ ЭТИШ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ МАҚСАДИДА АЖРАТИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР ФОЙДАЛАНИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

 

  1. 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сон фармони;
  2. 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сон фармони;
  3. 2018 йил 27 июндаги «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сон фармони;
  4. 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарори;
  5. 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон қарори;
  6. 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарори.
  7. 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сон қарори;
  8. Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2019 йил 24 октябрда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2020 йил1 январдан бошлаб:

Дастурлар доирасида лойиҳаларни кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича (ҳозирда 16 фоиз) Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ банклар орқали амалга оширилади. Имтиёзли кредитлар 3 — 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаригача миқдордаги кредитларни ажратиш юқоридаги банкларининг туман филиаллари. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаригача миқдордаги кредитларни ажратиш тижорат банкларининг вилоят филиаллари; Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан ортиқ миқдордаги кредитларни ажратиш Дастур координаторлари билан келишилган ҳолда ажратилади.

Имтиёзли кредитни олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

-фуқаролар дастлаб маҳаллага бириктирилган ишчи гуруҳга кредит олиш истагини билдиради, шундан сўнг ишчи гуруҳ маҳалла бўйича кредит олувчиларнинг рўйхатини шакллантириб туман Марказига тақдим этади;

-Марказ туман бўйича кредит олувчилар рўйхатини умумлаштириб,  вилоят Марказига тақдим этади;

-Вилоят Маркази вилоят бўйича кредит олувчилар рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлаб туман Марказига ҳамда тижорат банкларига тақдим этади;

-Вилоят Маркази томонидан кредит олувчилар рўйхати тасдиқлангандан кейин таъминотчилар томонидан маҳсулот (хизмат) етказиб берилади;

-Таъминотчи томонидан маҳсулот етказиб берилгандан сўнг фуқаро томонидан ушбу етказиб берилган маҳсулот (хизмат)лардан қониқиш ҳосил қилганлиги тўғрисида розилик хати берилгандан сўнг тижорат банклари томонидан кредит ажратиб берилади. Имтиёзли кредитлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахсларга Базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаригача (ҳозирги кунда ўртача 33 450 минг сўмгача) оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилади.

Кредит олиш учун фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

паспорт нусхаси;

тумандаги сектор раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан бериладиган тавсиянома.

Кредитлар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади - ихчам иссиқхоналарни ташкил этиш, асаларичилик, чорвачилик (наслли), паррандачилик, қуёнчилик, балиқчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик, тикувчилик ҳамда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун мини-ускуналар харид қилиш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тадбиркорлик йўналишлари учун ажратилади.

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШ ТАРТИБИ

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиш, бозорларни ўрганиш, ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ўзига хос механизмлари яратилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4302 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан www.cooperation.uz  кооперация Портали ташкил этилган бўлиб, электрон кооперация Портали тадбиркорлар учун қуйидаги қулайликларни яратади:

-ўз маҳсулотларини сотишда ёки ўзига керакли хом-ашё ва товарларни сотиб олишда бошқа тадбиркорлик субъектлари ҳамда бюджет ташкилотлари билан тўғридан тўғри шартнома имзолаш;

- узоқ масофада жойлашган харидор ёки сотувчи билан исталган жойда интернет орқали шартномалар имзолаш;

- ўз маҳсулотини бутун мамлакат бўйлаб реклама қилиш;

- ўз ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун бошқа тадбиркорлар билан кооперация алоқаларини ўрнатиш;

- ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган хом-ашё етказиб берувчиларни қидириб топиш ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2003 йил
13 февралдаги 75-сонли қарори талаблари асосида маҳсулотларни сотиш тартиби белгиланган.

Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил
17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарорида маҳсулотларни экспорт қилиш имконияти кенг ёритилган.

Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси орқали амалга оширилади ва ички бозорларида тегишли тартибда маҳсулотларни сотиш ва сотиб олиш ҳам мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги
ЎРҚ-472-сонли қонунига асосан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тавор хом сотиш имконияти мавжуд.


Февраль 13, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 2146 марта