“Соғломлаштиш хонаси” учун жиҳозлар топширилди
Бу йўналишда амалга оширилётган ишларга ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Хоразм вилояти ташкилоти томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Чўболончи, Қаландардўрман, Уйғур маҳаллаларида жойлашган оилавий поликлиникаларга ва улар қошидаги таянч пунктларга соғломлаштириш хонасини ташкил қилиш мақсадида жиҳозлар етказилди.
Энди ушбу муассаса ходимлари кўргазмали воситалар ва бошқа жиҳозлардан фойдаланган ҳолда аҳоли ўртасида “соғлом турмуш тарзи”, “шахсий гигиена”, “тўғри овқатланиш”, “спортнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти” мавзуларида тушунтириш ва машғулотлар ўтказишлари мумкин.
Май 17, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 511 марта
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 511 марта