“Соғломлаштириш хонаси” ташкил этилди

Бу  йўналишда амалга оширилётган ишларга ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Хоразм вилояти ташкилоти томонидан амалга оширилаётган “Соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш”лойиҳаси доирасида Қаландардўрман қишлоқ врачлик пунктида “Соғломлаштириш хонаси”  ташкил қилинди.

Хона  махсус инвентарлар, жиҳозлар билан таъминланди.

Энди ушбу муассаса ходимлари кўргазмали воситалар ва бошқа жиҳозлардан фойдаланган ҳолда аҳоли ўртасида “соғлом турмуш тарзи”, “шахсий гигиена”, “тўғри овқатланиш”, “спортнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти” мавзуларида тушунтириш ва машғулотлар ўтказишлари мумкин.


Май 20, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 394 марта