“Ширинқўнғирот”ликларнинг кўп йиллик муаммолари қандай ҳал этилди?

Ўрганишлар жараёнида аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири ички йўлларни таъмирталаблиги, ушбу йўл анча йиллардан буён яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги аниқланди. Туман ҳокимлиги томонидан маҳалланинг 700 м. дан иборат бўлган ички йўлларига тош ётқизилди. Айни пайтда ишлар давом қилиб, яна бир қисмига тош ётқизиш ишлари бормоқда.

 

Шунингдек, ушбу ҳудуддаги узоқ вақт ечимини топмаётган муаммолардан яна бири бу ичимлик суви қувурларини носозлиги сабабли, аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган талаби қондирилмай келинган.

Тоза ичимлик сувини узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 17,5 км масофада сув тизимини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари  олиб борилди.

 3 та янгидан трансформатор қурилди. 11 км масофада тармоқни яхшилаш мақсадида СИП кабель тортилди. Ёғоч таянчлар темир бетон таянчларга алмаштирилди. Эндиликда маҳаллада 100 фоиз электр таъминоти яхшиланди.

Маҳалланинг ишсиз аёллар учун ҳунармандчиликни “касаначилик” йўналиши бўйича тикувчилик цехлари ташкил этилиб, “Темир дафтар” рўйхатида турувчи оилаларнинг ишсиз аёллари бепул ўқитилиб, иш билан бандлиги таъминланди.

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 


Ноябрь 06, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 777 марта