Расмий муносабат

Янгибозор туман ҳокимлиги Хоразм вилояти ҳокимининг 2019 йил 15 июндаги “Янгибозор тумани марказида “Намунавий обод маркази” ташкил қилиш тўғрисида”ги №429ка-сонли қарорига асосан дастурга киритилганлиги муносабати билан,
2019-2020 йилларда Янгибозор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан туман маркази ва ички хўжалик йўлларини таъмирлаш учун туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2019 йил Вилоят прокурорининг ташаббуси билан туман маркази “Дўстлик” маҳалласи Ж.Мангуберди кўчасида 1.7 км асфальтобетондан пиёдалар йўлакчаси, 1.7 км сементабетондан пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари, 3.4 км темирбетон латок қуриш ишлари, 87 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ишлари бажарилиб шартнома тузилиб молиялаштириш ишлари амалга оширилган. Лекин 1.7 км қисмига асфальтобетон ётқизиш ишлари, 22 дона йўл белги ўрнатиш ишлари, 1.7 км йўл ётиқ чизиқлари чизиш ишлар туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бажарилиб, жами 3 193 152 714 сўмлик қарздорлик юзага келган ва шартнома тузилмасдан молиялаштириш ишлари амалга оширилмай қолган. Шу сабабли ушбу бажарилган қурилиш таъмирлаш ишлар учун туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг бошқа корхона ва ташкилотлардан қарздорлиги юзага келган.

Шу муносабат билан ушбу кўчанинг қолган 250 м қисмига асфалтобетон ётқизиш ишлари амалга оширилмай қолган.

Бу борада туман ҳокимлиги вилоят ҳокими номига (2021 йил 26 феврал № 1-101, 2021 йил 10 апрел №1-192) молия вазирига, автомобил йўллари қўмитаси раисига (14 июл №1-462) Янгибозор ТЙФУК тамонидан 2019-2020-йилларда бажарилган 5 512286.6 минг сўмлик иш ҳажмларини маъсул идора ва ташкилотлар орқали ҳужжатлаштириб, манзилий дастурга киритилишида ва молиялаштиришни амалга оширилишида амалий ёрдам бериш бўйича хатлар чиқарган.

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

 

 


Июль 28, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 709 марта