“Прокурор ва Ёшлар учрашуви”
“Прокурор ва Ёшлар учрашуви”
Вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Э.Явбасаров томонидан Янгибозор туман Халқ қабулхонаси ва сектор раҳбарлари билан биргаликда 2021 йил учун тасдиқланган “Ёшлар билан учрашув ва қабуллар” графигига асосан учрашув ўтказилди.
Учрашувда 7 нафар ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг 4 таси жойида ҳал қилинди. 3 нафар ёшларнинг мурожаатлари юзасидан аризалар олинди.
Жумладан, Янгибозор тумани, Тозадўрман маҳалласида яшовчи фуқаро С.Рахимованинг тикувчилик дастгоҳларини сотиб олиш учун имтиёзли 30 млн. сўм кредит маблағлари ажратишда ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳамда Барҳаёт маҳалласида яшовчи С.Аллабергановнинг этикчилик билан шуғулланиш учун дастгоҳ сотиб олиб бериш ҳақидаги мурожаатлари жойида ижобий ҳал қилиниши таъминланди.
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 861 марта