“Обод қишлоқ” дастури доирасидаги ишлар билан танишилди

 

Бу эзгу ният йўлида амалга оширилаётган салмоқли ишлар кўлами кундан-кунга янада ортиб, янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳаётга жорий этилаётган навбатдаги янги тизим — “Обод қишлоқ” дастури қишлоқларимиз, айниқса, олис ҳамда чекка ҳудудларда яшаётган миллионлаб юртдошларимиз ҳаётида чин маънода янги саҳифа очишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Янгибозор туманида жорий йил қатор маҳаллаларда "Обод қишлоқ" дастури доирасида ишлар олиб борилади. Куни кеча туман ҳокими Ў. Қурбанов Шоирлар маҳалласида бўлиб, дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Февраль 02, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 586 марта