Маҳаллаларда хотин-қизлар билан мулоқот

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси А.Ражабов иштирокида Янгибозор туманида хотин-қизлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, уларга кўмаклашиш мақсадида тадбиркор аёллар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, оилавий бизнесни йўлга қўйиш ҳамда ижтимоий масалаларни ҳал этиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Шунингдек, хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратиш, уларнинг маҳаллий маҳсулотлар бозорида иштирокини кенгайтириш, ҳунармандчилик ва миллий қадриятларимизга асосланган кичик бизнесларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Сентябрь 20, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 69 марта
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 69 марта