“МАНҒИТЛАР” МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Аҳоли маҳаллалардаги йўлларни таъмирлаш, мактаб атрофини девор билан ўраш, электр энергияси, тоза ичимлик суви таъминотидаги мавжуд камчиликлар борасида мурожаат қилди.
Хусусан, "Оқтол" қўчаси, 12-уйда истиқомат қилувчи Ўтаббой Кевлинжаев маҳалладаги хонадонларни элеетр энергияси билан узлуксиз таъминлаш масаласи бўйича, шу маҳалладаги "Тинчлик" кўчасида истиқомат қилувчи Измаҳон Ибрагимова тоза ичимлик сувининг етказиб берилишидаги муаммолар борлиги тўғрисида мурожаат йўллади.
Ў.Курбанов барча мурожаатлар юзасидан ҳар бир соҳа раҳбарига муаммони ўрганиб, қонуний ва ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича топшириқ берди. Ҳар бир мурожаатни ўз назоратига олди.
Қабул давомида туман ҳокими 16-сон умумтаълим мактабидаги ўқувчилар билан учрашди. Дарс жараёнида иштирок қилди. Улар билан суҳбатлашиб келажакдаги орзулари, мақсадлари тўғрисида ўртоқлашди. Ўзбек тили байрами билан уларни қутлади. Шунингдек туман ҳокими мактабдаги шарт-шароитлар билан танишиб, иссиқлик тизимини, мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Янгибозор туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 761 марта