“МАҲАЛЛА – БЕШ ТАШАББУС БЕШИГИ” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Кўрик-танловда беш муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича фаол иш олиб бораётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, маҳаллаларда ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқариш, жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитларни яратиш, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлашга доир ишлар самарадорлигини оширишда фаол иштирок этган туман (шаҳар)лардаги ўзини ўзи бошқариш органлари, қатнашиши мумкин.

Кўрик-танлов қуйидаги 3 босқичда ташкил этилади:

Биринчи босқич – туман (шаҳар) миқёсида;

Иккинчи босқич – вилоятлар миқёсида (биринчи босқич ғолиблари ўртасида);

Учинчи босқич – республика (иккинчи босқич ғолиблари ўртасида);

 Танлов ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:

 Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни халқ ҳаракатига айлантириш жамиятда интилувчан ташаббускорликни ривожлантириш;

беш муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича фаол иш олиб бораётган фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларини моддий ва маънавий рағбатлантириш;

маҳаллаларда ёшларнинг мусиқа, рассомлик адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқариш, жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитларни яратиш, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлашга доир ишлар самарадорлигини оширишдан иборат.

 Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

 “Биринчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”

 “Иккинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла ”

 “Учинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”

 “Тўртинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”

 “Бешинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”

Танловда қатнашмоқчи бўлган маҳаллалар танлов эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун мобайнида халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятлари номига ариза берадилар.

 Иштирокчилар тақдим этилган аризаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

 иштирокчилар тўғрисидаги умумий маълумот (мавжуд бўлса паспорти)

 Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан беш муҳим ташаббус бўйича қабул қилинган тегишли ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида маълумотлар.

 беш муҳим ташаббус доирасида олиб борилган фаолиятига оид материаллар (маълумотлар, ҳисоботлар, баённомалар, дастурлар, лойиҳалар, фото, альбом ва ҳоказолар);

ижтимоий ташаббусни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик (сифати юқори, DVD форматида);

 оммавий ахборот воситаларида беш муҳим ташаббусни ёритишга оид чоп этилган мақолалар, телевидение ёки радиода чиқишларни асословчи ҳужжатлар.

Номзодлар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этишлари мумкин.

 Ғолиб деб топилган иштирокчилар I, II, III даражали диплом ва халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Мурожаат учун тел: 41-92-303

Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши котибияти


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Сентябрь 26, 2022 - Автор: Umida Nurmetova