“Қишлоқ аёлига эҳтиром” мавзусида тантанали тадбир ўтказилди.

15-октябр халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Тозадўрман маҳалласида тадбир ўтказилди. Унда туманимизнинг турли ҳудудларидан фаол қишлоқ аёллари тақдирланди. Бир гуруҳ санъаткорлар, ёш ижодкорлар куй-қўшиқлар, шеърлар гулдастасини тақдим этиб, барча аёлларни байрам билан табриклади.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 1995 йили Пекин шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг IV Аёллар конференциясида 15 октябрь санаси “Халқаро қишлоқ аёллари куни” сифатида белгиланган. Бу йилдан бошлаб ушбу байрам Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланади.

Тадбирда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Ф.Рўзметова иштирок қилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Октябрь 14, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 339 марта