ҚУТЛОВ
Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан деҳқон ва миришкорларнинг меҳнати алоҳида эътироф этилди. Хусусан вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда соҳа фидойиларига кўкрак нишонлари тантанали топширилди. Вилоят ҳокими танти ва фидойи меҳнати боис юксак натижаларга эришиб келаётган деҳқон ва миришкорларга Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Қишлоқ хўжалиги фидойиси”, “Сув хўжалиги вазирлигининг” “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси”, ҳамда Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг “Намунали томорқачи”, “Илғор фермер” кўкрак нишонларини топширди. Туманимиздан Оймонжон Холмуратова, Умид Эркаев, Паҳлавон Махмудов, Одилбек Сапаровлар ҳам ушбу мукофотларга лойиқ қўрилди. Уларни ушбу эътибор ва мукофот билан муборакбод қиламиз.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Декабрь 09, 2019
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 741 марта
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 741 марта